"Бавария" ўз тарихидаги энг қиммат футболчини "Реал"га сотишни хоҳламади

"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Эрнандес ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этмайди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли франциялик футболчини “Реал” сотиб олиш истагини билдирган, аммо мюнхенликлар ушбу таклифга рад жавобини беришган. Унга шахсан “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан жиддий қизиқиш билдираётган эди.

“Бавария” Эрнандесни 2019 йилнинг ёзида “Атлетико”дан 80 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!