"Бавария" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди
Хабарингиз бор кеча “Бавария” 80 млн евро эвазига “Атлетико” ҳимоячиси Лукас Эрнандес билан келишувга эришгани ҳақида расман эълон қилган эди.
Эътиборлиси, 23 ёшли франциялик футболчи шу тариқа мюнхенликлар тарихидаги энг қиммат трансферга айланди. Эслатиб ўтиш лозимки, бунга қадар ушбу рекорд Корентен Толиссога тегишли эди (41,5 миллион евро).
Маълумот учун, Эрнандес мавсум якунлангач “Бавария”га кўчиб ўтади.
Фикрлар