"Бавария" ўз уйида мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

Германия Бундеслигаси 7-туридан ўрин олган "Бавария" - "Айнтрахт" Франкфурт учрашуви ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар кутилмаганда ғалаба қозонди - 2:1.

Ҳисоб 29-дақиқада меҳмонлар вакили Леон Горецка томонидан очилди. Бунга франкфуртликлар Мартин Хинтереггер ҳамда Филип Костичнинг аниқ зарбалари эвазига 2 бор жавоб қайтарди.

Шундай қилиб, пешқадамни мағлуб этган "Айнтрахт" 8 очко тўплаган ҳолда, 13-ўринга кўтарилиб олди. Мюнхенликлар 16 очко жамғарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!