"Бавария" ўз юлдузи билан шартномани узайтирди
Серж Гнабри "Бавария" сафида қоладиган бўлди. Бу ҳақда инсайдер Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Журналистнинг ёзишича, мюнхенликлар вингер билан амалдаги шартномани 2028 йилнинг ёзигача узайтирган. Футболчининг эски шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган эди.
Маълумот учун, Гнабри 2018 йилдан буён "Бавария" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида германиялик футболчи 306 та учрашувда майдонга тушиб, 98 та гол ва 69 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар