"Бавария" посбони машғулотларга қайтди

CHERY AUTO

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер болдир мушакларидан олган жароҳатидан сўнг дастлабки машғулотларини ўтказди. Пайшанба куни у дарвозабонлар учун махсус машқларда қатнашди ва мураббий Михаэл Рехнер билан якка тартибда шуғулланди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, бу Нойернинг сўнгги икки ҳафтадаги биринчи машғулоти бўлди. Посбон Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида "Байер" дарвозасига киритилган голни нишонлаш пайтида болдир мушакларини шикастлагани сабабли бир неча ўйинни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.

Жорий мавсумда Нойер "Бавария" сафида Бундеслигада 20 та, Чемпионлар Лигасида 10 та учрашувда майдонга тушди. 15 ўйинда эса Мануэль ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию