"Бавария" раҳбари: "Олисени ҳатто 500 миллион еврога ҳам сотмаймиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мюнхеннинг "Бавария" клуби раҳбарияти мадридликларнинг Майкл Олисега бўлган қизиқишига кескин муносабат билдирди.

Аввалроқ "Реал" франциялик вингер учун 150 миллион евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ "Бавария" бу маблағни етарли деб ҳисобламайди.

Клубнинг исми ошкор этилмаган раҳбарларидан бири L'Equipe нашрига берган интервьюсида бу ҳақда шундай деди:

"У ҳатто 200 миллион еврога ҳам кетмайди. Олисе баҳосиз футболчи. Уни 500 миллион еврога ҳам сотмаймиз. Ростини айтсам, “Реал” 150 миллион еврога унинг ҳатто бир оёғини ҳам сотиб ола олмаса керак", — деди клуб вакили.

24 ёшли футболчи ўтган мавсум "Бавария" сафида барча мусобақаларда 52 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 31 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!