"Бавария" "Реал" ҳимоячисига қизиқиш билдира бошлади

CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби “Боруссия” Дортмунд сафида ижарада тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакимига қизиқиб қолди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди вакиллари 21 ёшли марокашлик футболчининг ўйинларини кузатишган ва уни жамоага фойда келтира олади деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” мавсум якунлангач Хакимини қайтариб олиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Маълумот учун, Хакими 2018 йилнинг ёзидан буён "Боруссия" Дортмунд сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 54 та ўйинда майдонга тушди ва 9 гол ҳамда 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!