"Бавария" рекорд йилни якунлади — даромад 978,3 миллион евро!
Мюнхеннинг "Бавария" клуби 2024/25 йилги молиявий мавсумни 978,3 миллион еврoлик бирлаштирилган даромад билан якунлади.
Бу ўтган йилга нисбатан 2,8 фоизга кўп бўлиб, клуб тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ҳисобот даврида "Бавария"нинг фойдаси 11,3 фоизга ўсиб, 187,8 миллион еврога етди.
Солиқ тўлашдан олдинги фойда 42,5 миллион еврони, соф фойда эса 27,1 миллион еврони ташкил этди.



Фикрлар