"Бавария" Сане билан шартномани узайтиради
Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячи Лерой Сане билан янги шартнома имзоламоқчи, дея хабар беради Sport Bild.
Томонлар ўртасидаги амалдаги битим муддати 2025 йилнинг ўрталаригача ҳисобланган. Transfermarkt экспертлари Леройнинг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда вингер мюнхенликлар сафида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Олдинроқ "Арсенал" Санени ўз сафига қўшиб олмоқчи экани хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, Сане Германия терма жамоаси таркибида ЖЧда ҳаракат қилди, бироқ Бундестим ўз иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди.
Фикрлар