"Бавария" Санега ўринбосар топди

"Штутгарт" ярим ҳимоячиси Крис Фюрих бошқа немис грандига ўтиши мумкин. Инсайдер Кристиан Фалк хабарига кўра, "Бавария" германиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Германия чемпиони 26 ёшли қанот ҳужумчисини ёзги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мюнхенликлар Крисни клуб билан шартномасини узайтирмаслиги мумкин бўлган Лерой Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда Фюрих 29 та ўйин ўтказиб, 8 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг "Штутгарт" билан шартномаси 2028 йилда тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!