"Бавария" тарихидаги энг қимматбаҳо футболчилардан бири жамоани тарк этиши мумкин

  • 10 июня, 2020, 22:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Корантен Толиссо мавсум якунлангач, жамоасини ўзгартириши мумкин.

Tecno

RMC Sport тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли француз футболчисига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқа бошлаган. АПЛ гранди аллақачон унинг яқинлари билан музокараларни бошлаб юборган. Мюнхенликлар эса Толиссони 35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

“Бавария” Толиссони 2017 йил “Лион”дан 41 млн евро эвазига сотиб олган эди. Айтиш лозимки, бу ўша пайтда “Бавария” тарихидаги энг қиммат трансферга айланган эди. Корантен жорий мавсум Бундеслигада 13 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию