"Бавария" таслим бўлганини маълум қилди

"Бавария" раҳбарияти "Байер" хавбеки Кай Хаверц учун курашдан чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, мюнхенликлар Хаверц учун “доришунослар” талаб қилаётган 100 миллион еврони тўлашга тайёр эмас.

"Бавария" бу ёз "Манчестер Сити" вингери Лерой Санени сотиб олади. Агар Хаверц ҳеч қаерга кетмаса ва "Байер"да қолса, немис гранди уни бир йилдан сўнг қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Аммо, Хаверцга "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Челси" каби клублар харидор бўлаётганини инобатга олсак, унинг Бундеслигада қолмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!