“Бавария” Томас Тухель ўрнини бошқа мураббийга олиб берадиган бўлди

“Бавария” раҳбарияти бош мураббий Томас Тухель билан узоқ ҳамкорлик қилмайдиган бўлди. Бу ҳақда El Chiringuito TV журналистлари хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликлар жамоани “Байер”ни муваффақиятли бошқараётган Хаби Алонсога топширмоқчи.

El Chiringuito TV кутилмаган хабарлар тарқатиши билан машҳур. Аксарият ҳолатларда уларнинг хабари ишончли чиқади. Масалан, айнан мана шу манба 2018 йили Криштиану Роналдунинг “Реал”дан “Ювентус”га кўчиб ўтиши ҳақида биринчи бўлиб маълумот тарқатган ва амалда бу хабар ўз тасдиғини топган.

Хаби Алонсо “Бавария”га бегона эмас. У профессионал фаолиятини якунлашдан олдин 2014-2017 йиллар давомида мюнхенликлар таркибида тўп тепган.

Испаниялик мутахассисга “Реал” жамоаси кўз тикаётганини ҳам унутмаслик лозим.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!