“Бавария” Тухелнинг шогирдини кутяпти

“Бавария” ёзги трансферлар вақтида таркибни янада кучайтиришни мақсад қилган. Айни пайтда клуб раҳбарияти “Челси” ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одоига харидор бўлмоқда.

Мюнхенликлар “Челси”га германиялик мутахассис Томас Тухель келганидан кейин Каллумнинг ўйинини синчковлик билан кузатишга киришди.

20 ёшли Хадсон-Одои жорий мавсумда премьер-лигада 14 та учрашув ўтказиб, иккита гол урди ва шунча голли пас узатди.

Куман “Барса”га ўз юртида порлай бошлаган юлдузни чақирмоқда

Нидерландия чемпионатида “АЗ” жамоаси таркибида порлай бошлаган Майрон Боаду “Барселона” бош мураббийи Рональд Куман қўл остига ўтиши мумкин.

20 ёшли футболчининг агенти Мино Райоли мижосини Каталонияга кўчириб келиш бўйича иш олиб бормоқда.

Боадунинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади ва унинг трансфери 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Ёш ҳужумчи жорий чемпионатда 19 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!