“Бавария” урилмайдиган рекорд ўрнатди
“Бавария” ўз натижалари билан Германия Бундеслигаси тарихига кирди. Opta хабар беришича, мюнхенликлар 2025 йил давомида Германия чемпионатининг барча 34 туридан кейин турнир жадвалида биринчи ўринни ҳеч кимга бермай ўзи эгаллаб келган.
Бундеслига тарихида илгари бирор жамоа тақвим йилидаги барча турлардан кейин етакчи бўлиб турган ҳолат кузатилмаган эди.
Бу рекордни бошқа бир жамоа томонидан такрорлаш ниҳоятда қийин, ҳатто умуман мумкин эмас, деса ҳам бўлади. Бундай рекордни янгилаш эса мутлақо иложсиз.
2025 йилдаги сўнгги ўйинида “Бавария” сафарда “Хайденхайм”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Венсан Компани бошчилигидаги жамоа Бундеслигада пешқадам бўлиб турибди ва иккинчи ўриндаги “Боруссия”дан 9 очкога ўзиб кетган.
Фикрлар