"Бавария" ва "Боруссия" мексикалик ярим ҳимоячини нишонга олди
Ҳозирда Амстердамнинг "Аякс" клубида тўп сураётган Эдсон Альварес Нидерландия чемпионатини Германия Бундеслигасига ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Sport1" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчини ўз сафига "Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари қизиқмоқда. "Аякс" раҳбарияти мексикалик футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилса, у билан хайрлашишга тайёр.
Альварес жорий мавсум чемпионат доирасида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та самарали узатмага муаллифлик қилган. Шимолий америкалик футболчининг "Аякс" билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.
Фикрлар