"Бавария" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси 40 ёшида янги жамоа билан шартнома имзолади
Парагвайнинг "Либертада" клуби ўзининг расмий сайти орқали ҳужумчи Роке Санта Крус билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Ҳозирча томонлар ўртасидаги шартнома қанча муддатга имзолангани ҳақида хабарлар маълум қилинмаяпти. Айтиш керакки, 40 ёшли парагвайлик футболчи "Либертада" клубига эркин агент сифатида текинга келиб қўшилди.
Маълумот учун, Санта Крус фаолияти давомида "Олимпия", "Бавария", "Блэкберн", "Манчестер Сити", "Бетис", "Малага" ва "Крус Асуль" клубларида фаолият олиб борган. Парагвай терма жамоаси сафида 112 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урган.
Фикрлар