"Бавария" яна бир асосий таркиб футболчисидан айрилди

"Бавария"нинг канадалик ҳимоячиси Альфонсо Дэвисда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Бундеслига расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 21 ёшли футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда ва дарҳол карантинга олинган.

Дэвис жорий мавсум “Бавария” сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!