"Бавария" яна бир кутилаётган трансферни эълон қилди

"Боруссия Мюнхенгладбах" ярим химоячиси Микаэль Кюизанс "Бавария" футболчисига айланиши кутилмоқда.

"Кюизанснинг техникаси кучли, чап оёқда яхши зарбаси бор ва ажойиб характерга эга," - деди "Бавария" спорт директори Хасан Салихамижич.

Маълумотга кўра, 20 ёшли футболчининг трансфери 10 млн еврога бахоланмоқда.

Микаэль Кюизанс 2017 йили "Нанси" жамоасидан "Боруссия"га келган. Ўтган мавсумда, ярим химоячи Бундеслиганинг 11 та баҳсида қатнашди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!