"Бавария" яна рад жавобини олди

"Тоттенхэм" раҳбарияти "Бавария"нинг ҳужумчи Харри Кейн бўйича юборган иккинчи таклифини ҳам рад этди.

The Times хабарига кўра, Лондон клуби ҳужумчини тахминан 70 миллион фунт стерлингга (80 миллион евродан ортиқ) сотишдан бош тортган. Аммо нима бўлишидан қатъий назар, "Бавария" бу ёзда Кейнни сотиб олишидан умидвор.

Айрим ишончли немис манбалари Кейн Мюнхен клубига ўтишни хоҳлаётганини айтишмоқда. Олдинроқ “Бавария” Харри учун тахминан 60 миллион фунт (70 миллион евро) таклиф қилган ва у ҳам рад этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!