"Бавария" янги ўйинчи сотиб олди

Бундеслигада яна етакчиликни ўз қўлига олган "Бавария" швециялик 16 ёшли Алекс Тимосси Андерсонни ўз таркибига қўшиб олди.

Мюнхенликлар расмий сайтида ёзилган хабарга кўра, "Хёльсинборг" клуби аъзоси келаси мавсумдан "Бавария" либосида майдонга тушади.
Икки томон келишувига биноан ёш Андерсон 2017-2018 мавсумида Швецияда тўп суради. Ҳозирча, шартноманинг молиявий томонлари ҳақида маълумот берилмаган.

"Бавария" спорт директори Ҳасан Салихамиджич ёш футболчи ҳақида шундай дейди:

"Тўғри, Алекс Тимосси Андерсоннинг клуби ўз мамлакатида ҳам у қадар машҳур эмас. Лекин "Хельсинборг" шундай истеъдоднинг кашф этилишида муҳим роль ўйнади.
У келажакда, албатта, юлдуз футболчилар сафидан ўрин олишига ишонаман".

Ярим ҳимоя марказида тўп сурувчи Алекс Андерсон Швеция иккинчи лигаси иштирокчиси "Хёльсинборг"да бу мавсум 16 бор майдонга тушиб, 2та гол урди. Бир неча голларга ассисентлик ҳам қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!