“Бавария” январда ўз сафига 7 футболчини қўшиб олади
“Бавария” раҳбарияти қишки трансферлар даврида жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирган. Мюнхенликлар бир неча футболчини нишонга олди.
Бундеслига чемпиони ёзда Ҳарри Кейн, Рафаэль Геррейро, Конрад Лаймер ва Ким Мин Чжэни трансфер қилганди.
Бош мураббий Томас Тухель клуб хўжайинларини янги трансферларга кўндирди.
Bild нашрининг ёзишича, мюнхенликлар Мартин Субименди (“Реал Сосьедад”), Рональд Араухо (“Барселона”), Жоржио Скальвини (“Аталанта Бергамо”), Арнау Мартинес Лопес (“Жирона”), “Жоау Палинья (“Фулхэм”), Клеман Лангле (“Астон Вилла”), Рафаэль Варан (“Манчестер Юнайтед”) каби ўйинчиларга қизиқмоқда.
Клуб мутасаддилари бу футболчиларни Мюнхенга кўчиб ўтишга кўндириши керак бўлади.
Фикрлар