"Бавария" йирик, "Боруссия" Д ишончли ҳисобда ғалаба қозонди

Бундеслига 10-туридан ўрин олган "Бавария" - "Унион" учрашуви якунланди. Мазкур беллашувда меҳмонлар йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мюнхенликлар сафида Левандовски дубль қайд этди. Шунингдек, Сане, Коман ва Мюллер ҳам биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Майдон эгалари таркибида Гиссельман ва Райерсон рақиб дарвозасини ишғол этди. 




Бундан ташқари, бу турда "Боруссия" Д ҳам ўз ўйинини ўтказди ва Азар ва Тиггеснинг голлари эвазига "Кёльн"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!