"Бавария" Йович борасида расмий таклиф юбормоқчи, аммо у "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда

“Айнтрахт” форварди Лука Йович учун “Бавария” ҳамда “Барселона” каби гранд клублар кураш олиб боришмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича Мюнхен супер клуби яқин соатлар ичида 21 ёшли сербиялик футболчи борасида франкфуртликларга расмий таклиф юборади. Бироқ, Йовичнинг ўзи “Барселона”га ўтишни истамоқда.

Маълумотларга қараганда каталонияликлар спорт директори Эрик Абидаль уни Евро-2020 саралашидан ўрин олган Португалия – Сербия учрашувида яна бир бор кузатади. Шундан сўнг “Барселона” томонидан тунинг трансфери борасида таклиф билдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Йович жорий ҳафта Германияга (1:1) қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида ўзининг терма жамоа сафидаги дебют голини киритган эди.

“Айнтрахт” раҳбарияти Йовични 60 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, кейинчалик ушбу маблағ 70 млн еврога ҳам кўтарилиши мумкин.

Маълумот учун, Йович ҳозирча Бундеслигада 15та гол уришга эришди. У чемпионат тўпурарлари пойгасида Роберт Левандовскидан (18) кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!