"Бавария" ёзда "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 12 Jan 16:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Барселона" ҳимоячиси Нелсон Семедуга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра немис гранди 26 ёшли португалиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда ва шу боис ҳозирча бу борада музокараларни бошлагани ҳам йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар Семедунинг трансферини 50 млн еврога баҳолашаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Семеду жорий мавсум “Барселона” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!