“Бавария” юлдузи қамоққа ҳукм қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадрид Олий суди Франция терма жамоаси ва “Бавария” ҳимоячиси Люка Эрнандесни қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Таниқли футболчи рафиқасига яқин келиши бўйича суд тақиқини бузгани учун олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинади. Эрнандеснинг адвокатлари Олий суд қарори устидан аппеляция берган ва жазони бекор қилишга эришмоқчи.

Бу франциялик ҳимоячининг дастлабки можароси эмас. 2017 йили футболчи севгилиси Амелия де ла Оса Лоренте билан бирга кўчада муштлашув уюштиргани сабабли бир ойлик жамоат ишларига жалб қилинган эди. Аввалроқ, уларга олти ой давомида бир-бирига яқинлашиш тақиқи ҳам қўлланилган. Шунга қарамай, севишганлар Майамига сафар уюштириб, турмуш қурганди.

25 ёшли Эрнандес “Бавария” таркибида Бундеслига, Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!