"Бавария" Зюле ўрнига "Челси" ҳимоячисини сотиб олмоқчи

BEPUL PROPAN

"Бавария" жамоаси ёзги трансферлар ойнасида марказий ҳимоячи сотиб олишни режалаштирган. Клуб раҳбарияти мавсум якунида Дортмунднинг "Боруссия"сига кўчиб ўтадиган Никлас Зюле ўрнини тўлдириш ҳақида бош қотирмоқда.

Ҳозирча мюнхенликлар учун асосий номзод "Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер ҳисобланади. Ушбу футболчининг ёзда эркин агентга айланиши ҳам "Бавария" учун айни муддао.

Шунингдек, немис жамоасининг шорт-листидан "Интер" вакили Стефан де Врей ва "Боруссия" Мёнхенгладбах аъзоси  Маттиас Гинтер каби ўйинчилар жой олган.

Маълумот ўрнида, Антонио Рюдигер жорий мавсум АПЛнинг 23 ўйинида 2 гол ва 2 ассист муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!