“Бавария”да “Реал” билан тўқнашув олдидан катта йўқотиш юз берди
Бундеслиганинг амалдаги ғолиби “Бавария” мавсумнинг муҳим палласида катта йўқотишга дуч келди. Мюнхенликларнинг муҳим ўйинчиси Леннарт Карл жароҳат олиб сафдан чиқди.
Мюнхен клуби матбуот хизмати маълумотига кўра, 18 ёшли футболчида ўнг сон орқа қисми мушакларининг чўзилиши аниқланган. У бир муддат майдондан четда қолади, аммо тикланиш муддати аниқ айтилмаган.
Жорий мавсумда Карл барча мусобақаларда 36 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.
Жорий чемпионатда етакчилик қилаётган “Бавария” навбатдаги ўйинни 11 апрель куни сафарда “Санкт-Паули”га қарши ўтказади.
Шунингдек, 16 апрелга ўтар кечаси мюнхенликлар ўз майдонида Чемпионлар лигаси чорак финали жавоб ўйинида Мадриднинг “Реал” жамоасини қабул қилади. Рақиб майдонидаги илк учрашувда “Бавария” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
Фикрлар