Германия кубогининг ярим финалида "Айнтрахт" клуби устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган "Бавария" клуби турнир тарихидаги ажойиб натижасини давом эттирди.

Мюнхен клуби 24-бор мусобақанинг финалига йўл олди ва бу иккинчи бўлиб турган "Шальке"нинг кўрсаткичидан 12 тага кўп.

"Бавария" 19 марта чемпион бўлган ва бор-йўғи 4 марта финални бой берган.

Ханс Флик шогирдлари финални Берлинда "Байер" клубига қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)