"Бавария"дан кетган футболчи собиқ жамоасига "тош отди"
Ҳимоячи Никлас Зюле "Боруссия"га ўтгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Биласиз, у "Бавария"ни эркин агент сифатида тарк этди.
"Спортдаги муваффақиятларимга қарамай, фаолиятим давомида етарлича ҳурматга сазовор бўлмадим. "Боруссия" билан музокаралар чоғида менга ўта яхши муосабатди бўлишди", - деди Зюле.
Маълумот учун, германиялик ҳимоячи "Хоффенхайм" тарбияланувчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум у мюнхенликлар сафида жами 28 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар