"Бавария"га "Челси" ҳужумчиси керак

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Челси" ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одоини ўз таркибида кўрмоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Немис гранди 20 ёшли англиялик футболчини жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирган. Таъкидлаш керакки, "Бавария" ушбу футболчига 2 йил олдин ҳам қизиқиш билдирган, аммо ўшанда трансфер амалга ошмай қолган.

Хадсон-Одои якунланган мавсум "Челси" сафида жами 37 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 5 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Англия терма жамоаси аъзосининг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!