"Бавария"га "Челси" ҳужумчиси керак
"Бавария" шу ёз "Челси" форварди Каллум Хадсон-Одоини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.
Юқоридаги манбага кўра, мюнхенликлар 19 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Бундан ташқари, Каллумга "Ювентус" ва "РБ Лейпциг" клублари ҳам қизиқмоқда.
Хадсон-Одои “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган давр мобайнида “аристократлар” сафида 62 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 11 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар