"Бавария"га керак бўлмай қолган Манега АПЛ гранди харидор

"Бавария" сотишга қарор қилган сенегаллик ҳужумчи Садио Мане Англияга қайтиши мумкин. Журналист Педро Алмейданинг хабар беришича, Лондоннинг "Челси" клуби африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Аристократлар" вакиллари “Бавария” раҳбарияти билан 31 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокараларнинг биринчи босқичини ўтказди. "Челси" Манени қўлга киритиш учун фаворит саналади.

Мюнхен гранди жамоа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин Лерой Сане билан можаро туфайли Садиони сотишга қарор қилди. Кийиниш хонасида сенегалликлар жамоадошининг юзига зарба берди.

Мане жорий мавсумда Бундеслигада 23 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!