"Бавария"га қарши кечадиган 1-ўрин учун ўйинда "Боруссия" етакчиси иштирок этолмаслиги мумкин

"Боруссия" Дортмунд клуби бош мураббийи Люсьен Фавр тиғиз тақвим сабаб Жейдон Санчо Бундеслиганинг 28-туридан ўрин олган "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди.

“У жамоа билан бор йўғи 10 кундан буён шуғулланмоқда. Бу етарли эмас. Шу боис унинг сешанба кунги баҳсда иштирок этишига кафолат бера олмайман”, - дейди Фавр.

Санчо кеча Бундеслиганинг 28-турида “Вольфсбург”га (2:0) қарши баҳсда ўз ҳисобига 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Ҳозирда "Бавария" ҳамда "Боруссия Д" Бундеслига мусобақа жадвалида 1- ва 2-ўринда бормоқда. Улар орасидаги фарқ 4 очкони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!