"Бавария"га қарши Месси юбилей учрашувини ўтказди

Месси Чемпионлар лигасида 150-учрашувини ўтказди.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб ўйинида "Бавария" ўз уйида ПСЖ билан баҳс олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Бу тўқнашув аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси учун Европанинг энг нуфузли клублар ўртасидаги футбол турнири - Чемпионлар лигасидаги 150-юбилей учрашув бўлди. Месси мусобақа тарихида шундай кўрсаткичга эришган учинчи футболчига айланди.

Леодан олдинда фақат иккита футболчи бор: Криштиану Роналду 178 та ва Икер Касильяс 176 та ўйин ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!