"Бавария"нинг 33 ёшли янги бош мураббийи нималар деди?

1 июлдан “Бавария”да иш бошлайдиган “РБ Лейпциг” устози Юлиан Нагельсманн Мюнхен клубига ўтаётгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“РБ Лейпциг”ни қадрли хотиралар билан тарк этаман. Бу ажойиб жамоа. Клуб менга улкан имкониятлар ва энг яхши иш шароитларини тақдим этди. Бу ерда ишлайдиганларнинг барчаси жамоамиз учун кўплаб ишлар амалга оширганимизга гувоҳ бўлишди. Мен бундан жудаям фахрланаман.

Аммо кетиш вақти келди. "Бавария"нинг таклифи мени ўзига жалб қилганини яширмайман. Шунинг учун мен Оливер Минтзлаффга ва "РБ Лейпциг"нинг қолган раҳбарларига ечим топгани ва Мюнхен клубига ўтишимга имкон бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”, - деди 33 ёшли мутахассис.

Юлиан Нагельсманн бундан аввал 3 йил давомида “Хоффенхайм”га устозлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!