"Бавария"нинг асосий дарвозабони эртага "Лацио"га қарши ўйинда иштирок этмайди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган "Лацио"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Унинг ўрнига эса учрашувда Александр Нюбель иштирок этади.
Sport1 тарқатган хабарга кўра, Нойер бугун эрталабки машғулотларда қатнашмаган. Унда ҳеч қандай жароҳат йўқ, шунчаки мураббийлар унга дам беришга қарор қилган.
24 ёшли Нюбель “Бавария” сафига ўтган йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушди холос.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" дастлабки ўйинда меҳмонда "Лацио"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ушбу жамоаларнинг жавоб ўйини 17 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.
Фикрлар