"Бавария"нинг "Лейпциг"га қарши учрашуви Тухель учун сўнггиси бўлиши мумкин!
“Бавария” бош мураббийи Томас Тухель Бундеслиганинг 23-турида "Лейпциг”га қарши ўйиндан кейин ишсиз қолиши мумкин. Бу ҳақда Т"The Athletic" нашри хабар берди.
Агар "қизиллар" ушбу баҳсда ютқазадиган бўлса, клуб раҳбарияти кескин чоралар кўради ва мураббийни истеъфога чиқаради. "Бавария" кетма-кет учта беллашувда мағлубиятга учради: Иккитаси Бундеслигада ва биттаси Чемпионлар лигасида. Тухел ўтган йилнинг март ойидан бери Мюнхен грандини бошқариб келмоқда.
Бундеслиганинг 22-туридан сўнг, "Бавария" 50 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Мюнхенликлар пешқадам "Байер"дан 8 очко ортда қолмоқда.
Фикрлар