"Бавария"нинг муҳим футболчиси сафдан чиқди
"Бавария" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Жамал Мусиала жароҳат олгани ҳақида хабар берди.
Футболчига чап сон суяги шикастланиши ташхиси қўйилган. Шунингдек, ҳимоячи Бенжамин Павар ҳам бетоблиги сабаб Мюнхен клуби машғулотларида иштирок эта олмаган.
Бундан ташқари, ёзги трансферлар ойнасида "Боруссия Дортмунд"дан келиб қўшилган Рафаэл Геррейру ҳам жароҳатдан тикланишни давом эттирмоқда.
Маълумот учун, 27 август куни "Бавария"ни Бундеслига доирасида "Аугусбург"га қарши баҳс кутиб турибди.
Фикрлар