"Бавария"нинг янги аъзоси жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди
Кеча “Бавария” билан келишувга эришган “Атлетико” ҳимоячиси Лукас Эрнандес бугун жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.
“Эрнандеснинг операцияси муваффақиятли кечди. У тикланиш жараёнини Мюнхенда ўтказади”, - дейди “Бавария” бош мураббийи Нико Ковач клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Таъкидлаш керакки энди у мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” Эрнандесни 80 млн еврога сотиб олди. Франциялик футболчи шу тариқа мюнхенликлар тарихидаги энг қиммат футболчига айланди.
Фикрлар