
“Бавария”нинг ярим таркиби бошқа клубга ўтяпти
Бир йиллик танаффусдан сўнг Бундеслига чемпионлигини қайтариб олган “Бавария” таркибида ҳам янгиланишлар ва жиддий ўзгаришлари бошланди.
Мавсум якунланганидан кейин Туркия чемпиони “Галатасарой” Германия чемпионидан Лерой Санени трансфер қилди. Немис ҳужумчиси келаси уч йил давомида Истанбул клуби шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Энди истанбулликлар “Бавария”нинг яна тўрт нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаб турибди. Манбаларда қайд этилишича, туркларга Саше Боэ, Леон Горецке, Ким Мин Джэ ва Кингсли Коман керак.
“Галатасарой” учун ўтган мавсум ички мусобақаларда муваффақиятли ўтди. Истанбулликлар мамлакат чемпионатида ғолиб чиқишдан ташқари Туркия кубогини ҳам ўзини қилди. Бироқ халқаро майдонда Европа Лигасидаги юришини анча эрта 1/16 финалда тўхтатди.
Фикрлар