Бахтиёр Ашурматов: 4:0 ҳисоби бизнинг зўр ўйнаганимизни англатмайди
«Очиғи, бугунги баҳс қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи таймдаги ўйинимиздан қониқмадим. Тажмурад Агамурадов қўл остида «Қизилқум» анча ўсишга эришган. 4:0 ҳисоби бизнинг улкан устунлигимизни англатмайди. Навоийликлар гол ўтказиб юборгач, ўйинда анча пастлаш кузатилди. Бугунги ўйин биринчи голгача эди ва бизнинг ҳисобни очганимиз ғалабамизда асосий омил бўлди.
Футболни мухлисларимиз жуда соғинишганди. Афсуски, улар бугун майдонда биз билан бирга бўла олишмади. Шундай бўлса ҳам уларни ғалаба билан табриклайман.
Тачмурад Агамурадовни бемалол устозим, деб атасам бўлади. Шамаковичга келгуси ўйинларда омад тилайман", - дейди "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи.
Фикрлар