Бахтиёр Ашурматов "Металлург"га аламли тарзда бой берилган ўйин ҳақида нималар деди?

Ўзбекистон Суперлигаси 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан кейинги матбуот анмуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов баҳс хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мухлисларимизни тушуниб турибман, улар ғалаба кутишмоқда. Бугун омад биз тарафда эмасди, футболчиларимиз яхши вазиятлар ярата олдилар, аммо улардан фойдалана олмадик. "Металлург" эса ўз имкониятидан максимал фойдаланди. 

Ўз уйимиздаги ўйинларни юта олмаётганимиз рост. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши аъло даражада. Яна айтиб ўтаман, бизга озгина омад етишмади. 

Жамоамизда бир қатор футболчилар рўза тутган. Аммо бу мағлубиятимизга сабаб деб ўйламайман. Яккакурашларда футболчиларим рақиб билан тенгма-тенг кураша олди. Уларнинг ҳаракатини суст чиқди деб айтмаган бўлардим. Футбол баъзан жуда шафқатсиз. Бугунги биринчи таймда намойиш этган ўйинимиз, ўйлашимча, мавсумдаги энг яхшиси бўлди. Бироқ, ғалаба рақиб тарафда бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!