Бахтиёр Ашурматов: Яна битта легионер олиб келсак ёмон бўлмасди

Янги мавсум учун ҳозирлик кўраётган "Бунёдкор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувида майдонга чиқди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланди. Баҳсдан кейин қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"2:0 ҳисобини йўққа чиқарганимизни ҳисобга олсак, дуранг яхши натижа бўлди. Йигитлар ёмон футбол кўрсатмади. Амалга оширилган ўзгаришлар ўйин савиясига таъсир қилди.

Биринчи рақамли режамиз Фарғона вилояти ҳокими кубогида иштирок этиш. У ерда кучли жамоалар йиғилади. Ўйлайманки, ўша беллашувларда ўз таркибимизни шакллантириб олишимиз мумкин.

Иван Йосович таркибимизга келиб қўшилади. Ҳозирча, бошқа легионерлар чақирганимиз йўқ. Вазиятга қараймиз. Имкон бўлса, яна битта легионер олиб келсак ёмон бўлмасди.

Тўғриси, жанубий кореялик футболчининг ўйинини кўришимизни тавсия қилишди. Агар уни жамоамизга фойдаси тегади, деб ҳисобласак, клубда олиб қолишмиз мумкин. Балки Ўзбекистонга энди келгани учун ҳали мослашиб улгурмагандир. Шу сабабли, унда фойдали томонларни кўрмадим. Менимча, кореялик футболчи кейинги йиғинларимизга қўшилмайди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!