“Байер” клуби директори Симон Рольфес жамоа ярим ҳимоячиси Кай Хаверрцнинг трансфери масаласидаги сўнгги янгиликларни маълум қилди.

“Ҳозирча биз ҳеч қандай таклиф олмадик. Кўплаб жамоаларнинг унга қизиқаётганидан хабаримиз бор, лекин ҳали бирорта ҳам расмий таклиф келиб тушмади”, - дейди Рольфес.

Бундан аввалроқ, 21 ёшли немис футболчисига “Челси” 80 млн евро тўлашга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)