"Байер" етакчиси финал остонасидаги ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Леверкузеннинг “Байер” клуби форварди Кай Хаверц “Саарбрюкен”га қарши бўладиган Германия кубоги ярим финал учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Петер Бос “Бавария”га (2:4) қарши ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Бу ўйингача у тиклана олмайди, Кай бу учрашувда иштирок этмайди. Агар у ўйнашга тайёр бўлса ҳам, биз таваккал қилишимизга тўғри келади, биз эса бундай қилишни хоҳламаймиз. Умид қиламизки, Хаверц якшанба куни “Шальке”га қарши бўладиган ўйингача соғаяди”, - дейди Бос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!