"Байер" футболчиси Европа лигасида энг яхши, деб топилди
УЕФА расмий сайтида Европа лигаси гуруҳ босқич 6-турининг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома ўз якунига етди.
Унга кўра, "Байер" ярим ҳимоячиси Леон Бэйли ҳаммадан кўп овоз тўплади ва ҳафта футболчиси, деган номга сазовор бўлди. 23 ёшли футболчи "Славия"га (4:0) қарши ўйинда дубль қайд этган ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлаган эди.
Ушбу номга Бэйлидан ташқари, Жовани Ло Чельсо ("Тоттенхэм"), Максимилиан Байер ("Хоффенхайм") ва Али Соу (ЦСКА София) каби футболчилар номзоди ҳам бор эди.
Фикрлар