
"Байер" жамоа ярим ҳимоячисига нарх белгилади
"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака Италия чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Жанлука ди Марцио маълум қилмоқда.
Журналистнинг айтишича, "фармацевтлар" 32 ёшли швейцариялик ярим ҳимоячи учун тахминан ўн миллион евро таклиф қилинса, уни қўйиб юборишга рози. Хавбекни "Милан" ўз сафига қўшиб олишни истаяпти.
Жака Германия Бундеслигасининг ўтган мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг "Байер" билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача давом этади. Гранитнинг трансфер қиймати 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Комментарии