"Байер" "Жирона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда

TIGGO 2 PRO

Ушбу мавсум ҳали мағлубиятга учрамаган "Байер" ёзги трансферлар ойнасида битта ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашни мақсад қилган. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, "Жирона" аъзоси Алеш Гарсия леверкузенликлар радарига тушган, лекин ҳали расмий таклиф билан чиқилмади. Уни "Барселона" ҳам қишда ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлганди. 

Гарсия "Манчестер Сити" академиясидан чиққан бўлиб, 2021 йилда эркин агент сифатида каталонияликлар сафига келиб қўшилган. Шундан кейин у жамоанинг асосий футболчиларидан бирига айланиб олди ва мазкур мавсум клуб таркибида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та голда иштирок этди. Қайд этиш жоиз, Алеш Испания терма жамоасидан ҳам чақирув олишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли хавбекнинг "Жирона" билан тузган шартномаси 2026 йилгача амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!