"Байер" "Манчестер Юнайтед"нинг 50 млнлик таклифини рад этди

"Манчестер Юнайтед" ўтган трансфер ойнаси вақтида "Байер" форварди Мусса Диабини қўлга киритишга уриниб кўрди.

Англияликлар ҳужумчи учун 50 миллион евро таклиф қилган, бироқ леверкузенликлар келишувга рози бўлмаган. Қайд этилишича, 20 ёшли франциялик учун "Манчестер Сити" ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Маълумот учун, Диабининг немис клуби билан шартномаси 2024 йил ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!